32 ёшли футболчи билан 2025 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланди. Товон пули эса 400 млн евро қилиб белгиланди.
2016 йилдан буён футбочли "шаҳарликлар" сафида тўп тепди. Ўтган давр мобайнида у 304 ўйинда майдонга тушиб, 60 та гол урди. Гюндоган жамоа билан 5 марта Англия чемпиони, 2 марта мамлакат Кубоги эгаси, 4 карра Лига Кубоги, 2 карра Англия Суперкубоги ғолиби ва Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди.