Осиё футболи афсонаси фаолиятини якунлашини эълон қилди

  • Mr.NoBoDy 17.04.2024 17:50
  • 123
  • 30

"Айнтрахт" ҳимоячиси Макото Хасебе мавсум сўнггида бутсаларини михга илишини эълон қилди.

40 ёшли япон клублар даражасида деярли 700та расмий ўйин, шунингдек Япония терма жамоаси сафида 114та ўйинда майдонга тушган.

"Мен бу қарор ҳақида обдон ўйладим ва ҳозир айни пайти деб ўйлайман", — деди Хасебе.

Хасебе 2014 йилнинг ёзидан бери "Айнтрахт"да ўйнайди. Япониялик ўйинчи жамоа сафида 303та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 6та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар