Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди

  • Mr.NoBoDy 30.04.2024 16:25
  • 108
  • 30

Лионель Месси МЛСнинг 11-турида энг яхши футболчи деб топилди.

"Интер Майами" бу турда "Нью-Инглэнд Революшн"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Месси бу баҳсда 2 та гол урди ва 1 та пас берди.

Аргентиналик футболчи журналистлар ва мухлислар танлови бўйича турнинг энг яхши ўйинчиси бўлди. У Кристиан Бентеке ("Ди Си Юнайтед"), Федерико Бернардески ("Торонто") ва Хадер Обриан ("Остин") каби футболчиларни ортда қолдирди.

Лионель шунингдек рамзий терма жамоасидан ҳам жой олди.


Ўхшаш янгиликлар