U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита учрашувида ишлашади

  • Mr.NoBoDy 18.04.2024 11:00
  • 102
  • 30

Қатарда U-23 Осиё кубоги баҳслари давом этмоқда.

ОФК 2-турнинг айрим ўйинларида ишлайдиган расмийларни эълон қилди.

Унга кўра, "B" гуруҳи доирасидаги Хитой - Корея Республикаси учрашувини қатарлик Муҳаммад Аҳмад Ал Шаммари бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Қанотларда унга ҳамюртлари ёрдам берса, ўзбекистонлик Рустам Лутфуллин захира ҳаками, Алишер Усмонов эса бешинчи ҳакам сифатида ишлайди.


Хитой - Корея Республикаси
19 апрель 2024 йил. Доха, "Абдуллоҳ бин Ҳалифа" стадиони. 18:00 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам:
Муҳаммад Аҳмад Ал Шаммари (Қатар)
Қанот ҳаками 1: Заҳй Снаид Ал Шаммари (Қатар)
Қанот ҳаками 2: Файсал Эйд Ал Шаммари (Қатар)
Захира ҳаками: Рустам Лутфуллин (Ўзбекистон)
Бешинчи ҳакам: Алишер Усмонов (Ўзбекистон)
ВАР: Абдулла Али Ал Мари (Қатар)
АВАР: Мешари Али Ал Шамари (Қатар)
Назоратчи: Нагор Амир Бин Нур Муҳаммад (Малайзия).









Шу гуруҳдан ўрин олган БАА - Япония учрашувини тожикистонлик Садулло Гулмуроди бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Қанотларда унга ҳамюртлари ёрдам берса, ўзбекистонлик Санжар Шоюсупов бешинчи ҳакам, Фирдавс Норсафаров эса ВАР ҳаками сифатида ишлайди.

Маълумот учун, Лутфуллин, Усмонов, Шоюсупов ва Норсафаров 1-турдан ўрин олган Корея Республикаси - БАА учрашувида ҳам фаолият олиб боришди.


БАА - Япония
19 апрель 2024 йил. Доха, "Жассим бин Ҳамад" стадиони. 20:30 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам
: Садулло Гулмуроди (Тожикистон)
Қанот ҳаками 1: Ҳасан Каримов (Тожикистон)
Қанот ҳаками 2: Вафо Караев (Тожикистон)
Захира ҳаками: Насрулло Кабиров (Тожикистон)
Бешинчи ҳакам: Санжар Шоюсупов (Ўзбекистон)
ВАР: Фирдавс Норсафаров (Ўзбекистон)
АВАР: Абдуллоҳ Ал Кандари (Кувайт)
Назоратчи: Абдулраҳмон Муҳаммад Ҳуссайн (Қатар).


Ўхшаш янгиликлар