Франция вазири Килиан Мбаппенинг ПСЖдан кетиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

  • Mr.NoBoDy 18.04.2024 11:25
  • 81
  • 30

Франция спорт вазири Амели Удеа-Кастера ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг жамоадан кетиши ҳақида фикр билдирди.

«У бизнинг футболга ақл бовар қилмас даражада кўп нарса берди. У Лига 1 мусобақасини бошқа даражага олиб чиқди, кўплаб ёш футболчиларнинг афсонасига айланди. Биз уни Францияда кўпроқ кўришни истаймиз ва шу сабабли унинг бошқа жамоага ўтиши биз учун оғирлик қилмоқда.

У ўзининг карьерасини қуриш учун ҳаракат қилмоқда. Нима бўлган тақдирда ҳам Мбаппе Франция термасининг сардори бўлиб қолади. Килианни Париж олимпиадасида қатнашишини истаган бўлардим», — деди спорт вазири.

Ўхшаш янгиликлар