Вальверде: "Сити" футболни биздан яхшироқ ўйнайди, аммо биз "Реал"миз"

  • Mr.NoBoDy 18.04.2024 13:25
  • 84
  • 30

Федерико Вальверде "Реал"нинг Чемпионлар лигаси ярим финалига чиққани ҳақида фикр билдирди.

Мадридликлар жавоб учрашувида "Манчестер Сити" билан 1:1 ўйнашди ва пенальтилар сериясида (4:3) ғалаба қозонишди. 

"Манчестер Сити" футболни биздан яхшироқ ўйнайди, аммо биз "Реал"миз. Улар бизни ўлди деб ўйлашди, аммо ғалаба қозондик.

Мен қўлга киритган "энг яхши футболчи" соврини бутун жамоага тегишли. Уни кийиниш хонасига қўйиб, майдонда борини берган барчани табриклайман" - деди "Реал" хавбеки.

Ўхшаш янгиликлар