Аргентиналик дарвозабон лазер билан боғлиқ воқеа туфайли 11 ўйинга дисквалификация қилинди

  • Mr.NoBoDy 19.04.2024 16:22
  • 87
  • 30

Аргентиналик дарвозабон лазер билан боғлиқ воқеа туфайли 11 ўйинга дисквалификация қилинди.

Мексика футбол федерацияси “Тигрес” посбони Науел Гусманни “Монтеррей”га қарши баҳсдан сўнг (3:3) “номақбул хатти-ҳаракатлари” учун 11 ўйинга четлатди.

Гусман жароҳати туфайли ўйинда иштирок этмаган. Бироқ рақиб жамоа стадиони ВИП-секторида ўтирган Науел “Монтеррей” дарвозабони Эстебан Андраденинг кўзига лазер тутгани камераларга тушиб қолган.

Ундан ташқари “Тигрес” жамоаси ҳам ички қонун-қоидаларга кўра дарвозабонни жазолаши, унга қўшимча жарималар белгилашини маълум қилган.

Ўхшаш янгиликлар