Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди

  • Mr.NoBoDy 02.05.2024 21:25
  • 126
  • 30

Бельгия терма жамоаси ва "Реал Мадрид" клуби дарвозабони Тибо Куртуа Германияда ўтказиладиган Европа Чемпионатида қатнашмайди.

Бу ҳақда терма жамоа бош мураббийи Доменико Тедеско маълум қилди. Унинг айтишича, дарвозабон жароҳати сабабли мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборди ва майдонга тушишга тайёр эмас.

31 ёшли посбон тиззасидаги жиддий шикастланиш туфайли август ойидан бери даволанмоқда. Бироқ у яқин вақт ичида клубда ўйин амалиётига эга бўлиши мумкин.

Тедеско Германиянинг "Kicker" нашрига берган интервюсида, мураббийлар яхши спорт формасида бўлган футболчиларга эътибор қаратаётганини айтди. Италиялик мутахассис Евро-2024 учун якуний рўйхатни ҳали эълон қилгани йўқ.

Ўхшаш янгиликлар