Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 02.05.2024 20:25
  • 120
  • 30

Мамлакат катта можаро ёқасида.

Бразилия парламенти ваколатли органларга кўплаб келишилган ўйинлар бўйича шубҳалар туфайли жорий футбол мавсумини тўхтатишни тавсия қилди. Бу ҳақда "SBC News" хабар бермоқда.

Ҳаммаси "Ботафого" эгаси Жон Тексторнинг баёноти билан бошланди. Функционер қўлида келишилган ўйинлар ташкил этилгани ҳақида далиллар борлигини айтди.

Бразилия миллий футбол ҳакамлари ассоциацияси ҳам пухта тергов ташкил этиш ва суриштирув ўтказиш учун мавсумни тўлиқ тўхтатиш тарафдори. Қайд этилишича, чемпионат тўхтатилмаса, ҳакамлар иш ташлашга тайёр.

Ўхшаш янгиликлар