АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда

  • Mr.NoBoDy 19.04.2024 17:25
  • 90
  • 30

Майкл Олисе товон пули ёзда кучга киради.

Лондоннинг "Кристал Пэлас" клуби вингери Майкл Олисега Лондоннинг "Арсенал"и, шунингдек, "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" жамоалари қизиқиш билдирмоқда, деб ёзди "The Guardian".

Хабар қилинишича, 22 ёшли Олисенинг товон пули 65 миллион фунтга тенг, бу ёзда кучга киради.

Майкл Олисе жорий мавсум "Кристал Пэлас" сафида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та голли пас узатди.

Ўхшаш янгиликлар