Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"

  • Mr.NoBoDy 20.04.2024 00:50
  • 114
  • 30

Ўзбекистон кубогининг 2-туридан ўрин олган "Сирдарё ФА" - "Нефтчи" (1:5) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Яхши жамоага қарши ўйин ўтказдик. Сирдарёликлар таркибида академиянинг ёш футболчилари майдонга тушишди. Маҳорат бобида устун эдик, бу ўйинда ҳам, ҳисобда ҳам акс этди.

- Кубок учрашувларида "Нефтчи"нинг мақсадлари қандай?

- Чемпионат ўйиними, кубокми, буни фарқламаймиз. Асосийси, ҳар бир ўйинда ғалабага эришиб, мухлисларимизга ғалаба кайфиятини тақдим этиш.

- Майдон борасида сизда эътирозлар туғилмадими?

- Бу каби ёш жамоа майдонида номдор клубларнинг келиши байрамга айланиб кетади. Майдон ва ташкилотчилик, барчаси аъло даражада.

- Жамоа легионерлари ўйинларидан қониқаяпсизми?

- Бугун биз ротацияларга қўл урдик. Ўйин амалиёти ва жисмоний ҳолатни барқарор ушлаб туриш учун барчага имконият бераяпмиз. Легионер футболчилар ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишаяпти.

Ўхшаш янгиликлар