Футзал. Осиё кубогида бронза медалларини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси тантанали тарзда кутиб олинди

  • Mr.NoBoDy 30.04.2024 10:25
  • 135
  • 30

Хабарингиз бор, яқинда Таиланд пойтахти Бангкок мезбонлик қилган футзал бўйича Осиё кубоги баҳслари якунига етди.

Мусобақада ажойиб ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган ва яна бир карра барчанинг нигоҳини ўзига қаратган Ўзбекистон терма жамоаси якунда бронза медаллари билан тақдирланди. Вакилларимиз ҳал қилувчи баҳсда қўшни Тожикистон терма жамоасидан устун келишди. Бугун тунда Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкент халқаро аэрапортида тантанали тарзда кутиб олинди.


"Мусобақадаги иштирокимиздан қайсидир маънода кўнглим тўлди. Бунинг учун меҳнат қилган ўйинчиларга миннатдорчилик билдираман. Улар катта ҳажмдаги ишни бажаришди. Эндиги режаларимиз CAFA турнирига тайёргарлик ҳисобланади. Бу мусобақада ҳам яхши савиядаги жамоалар қатнашади. Улар билан яна бир бор куч синашамиз. Ўйлайманки, бизнинг ўйлаган режаларимиз навбати билан амалга ошиб боради",- дейди терма жамоа устози Хосе Венансио Лопес. 


ФОТО: ЎФА матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар