Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"

  • Mr.NoBoDy 30.04.2024 11:25
  • 108
  • 30

Ўзбекистон кубогининг 3-туридан ўрин олган "Арал" - "Наманган ФА" (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Муҳиддин Ортиқов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин бўлди деб ўйлайман. Бугунги учрашувни томоша қилиш учун келган мухлислар чиройли ўйин гувоҳига айланишди. Биринчи бўлимда ёшлар таркиби билан ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда захираларни ишга солдик ва ўйинимиз кучайди.

- Наманган футбол академияси жамоасининг олдига қўйилган мақсад ва вазифалар қандай?

- Албатта, биз ёш футболчилар билан ишлаймиз. Мана шу ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш, вилоятимизнинг асосий жамоасига ва терма жамоаларимизга етказиб бериш мақсад ва вазифаларимиз ҳисобланади.

- Темур Султонов кўрсатаётган ўйинлар ҳақида фикрингиз?

- Темур Султонов тажрибали футболчи. Биз унинг мана шу тажрибасидан фойдаланмоқчимиз. Фақат ёшлар билан ўйнаш қийин бўлади. Шу сабабдан уни таркибга жалб этдик.

Ўхшаш янгиликлар