U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади

  • Mr.NoBoDy 02.05.2024 07:50
  • 147
  • 30

Қатарда U-23 Осиё кубоги якунига етмоқда

Эртага, 3 май куни мусобақанинг финал учрашуви бўлиб ўтади. Унда Япония ва Ўзбекистон олтин медаллар учун кураш олиб боришади. 

Бугун, 2 май куни ҳар иккала жамоа вакиллари иштирокида ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтказилади. 

Япония бош мураббийи Го Оива ҳамда жамоа сардори Жоэль Чима Фужита иштирокидаги матбуот анжумани Тошкент вақти билан соат 13:30да бошланади. 

Ўзбекистон бош мураббийи Тимур Кападзе ҳамда жамоа сардори Жасур Жалолиддинов иштирокидаги матбуот анжумани Тошкент вақти билан соат 14:00га белгиланган. 

Эслатиб ўтамиз, Япония - Ўзбекистон ўртасидаги финал учрашуви 3 май куни Тошкент вақти билан соат 20:30да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар