Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?

  • Mr.NoBoDy 02.05.2024 10:25
  • 138
  • 30

Таниқли спорт шархловчиси Даврон Файзиев мазкур учрашувга ўз муносабатини билдирди.

"Ҳа, бу жуфтликда аутсайдерни ўйлаб кўриш керак. Натижани кўряпмиз. ПСЖ иккинчи бўлимда устунликка эга бўлди. Икки марта тўп дарвоза тўсинига тегди. Бироқ Дортмунднинг биринчи бўлимда Фюллкруг томонидан урилган голи ягоналигини сақлаб қолди. Мезбонлар ҳимояси Мбаппени тўхтатди. Шу сабабли Хуммельс энг яхши футболчи деб топилди. Яна бир даъвогар 12 бор рақибига қарши дриблинг ишлатган Санчо бўлди. ПСЖ яна биринчи ўйинни бой берди. Шундай бўлса ҳам, аввалги камбэк мисолида айтишимиз мумкинки, жавоб ўйинида Париж ҳаммасини ўзгартириб юбора олади",- дейди Даврон Файзиев.

Ўхшаш янгиликлар