Бразилия чемпионати вақтинча тўхталиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 02.05.2024 14:00
  • 108
  • 30

Бразилия парламенти кўп сонли келишилган ўйинлар бўйича гумонлар туфайли футбол чемпионатини тўхтатиб қўйишни тавсия қилди, деб хабар беради SBC News.

Манбага кўра, бу таклиф парламентнинг ўйинлар ва пул тикиш бўйича тергов комиссияси томонидан киритилган.

Қайд этилишича, бундай чорага «Ботафого» эгаси Жон Тексторнинг бир нечта шубҳали ўйинлар ҳақида маълумотга эга эканлигини айтган сўзлари сабаб бўлган.

Манбага кўра, Бразилия Миллий футбол ҳакамлари ассоциацияси ҳам ҳар томонлама текширилади ва улар ҳам мавсумни тўлиқ тўхтатиш тарафдори бўлган.

Қайд этилишича, чемпионат тўхтатилмаса, ҳакамлар иш ташлашга тайёр.

Ўхшаш янгиликлар