Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради

  • Mr.NoBoDy 02.05.2024 15:50
  • 81
  • 30

Хабарингиз бор, Осиё Чемпионлар Лигасининг финал қарама-қаршилиги 2 учрашувдан иборат бўлади.

Ғарб ва Шарқ минтақасидан ОЧЛ финалига "Ал Айн" ҳамда "Йокогама Маринос" йўл олишган. Икки клуб ўртасидаги ҳал қилувчи 2-финал баҳсини бошқариш Ильгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар жамоасига ишониб топширилганини эътироф этиш лозим. Унга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам берса, Рустам Лутфуллин захира ҳаками вазифасини бажаради. Шунингдек, яна бир ҳакамимиз Санжар Шоюсупов захира ҳаками ёрдамчиси вазифасини бажариши кўзда тутилган:

Осиё Чемпионлар Лигаси | Финал

"Ал Айн" – "Йокогама Маринос" 

25.05.2024 | 21:00

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев

Қанот ҳакамлари: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин

Захира ҳаками: Рустам Лутфуллин

Захира ҳаками ёрдамчиси: Санжар Шоюсупов

VAR: Фу Мин (Япония)

AVAR: Сивакорн Пу Удом (Таиланд)

Ўхшаш янгиликлар