МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас

  • Mr.NoBoDy 02.05.2024 19:50
  • 117
  • 30

Манкунианлар футболчи билан ҳисоблашмаяпти.

"Манчестер Юнайтед" келаси мавсум вингер Жейдон Санчо жамоадан кетишини кутмоқда. Бу ҳақда "The Telegraph" нашри хабар бермоқда.

Англиялик футболчи жорий мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида Дортмунднинг "Боруссия" жамоасида ўтказмоқда. Футболчининг ўзи ҳам фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳозирча билмайди. 

Миш-мишларга кўра, у мураббий ўзгарган тақдирдагина МЮга қайтиш вариантини кўриб чиқади, бироқ сўнгги хабарларга кўра, МЮ ҳозирги мураббийи тен Ҳаг билан ҳамкорликни давом эттиради.

Ўхшаш янгиликлар