Россия терма жамоасининг навбатдаги рақиби маълум бўлди

  • Mr.NoBoDy 02.05.2024 20:22
  • 114
  • 30

Футбол бўйича Россия терма жамоаси Беларусга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади, деб хабар бермоқда Россия терма жамоаси матбуот хизмати.

Ўйин 7 июнь куни Минскдаги "Динамо" миллий олимпия стадионида бўлиб ўтади. Қайд этилишича, ўйин ФИФА рейтингида ҳисобга олинади. Беларус ФИФА рейтингида 97-ўринни эгаллаб турибди.

Россиянинг барча клублари ва терма жамоалари 2022 йил февралидан бошлаб ФИФА ва УЕФА шафелигидаги халқаро турнирларда иштирок этишдан тўхтатилганди.

Россия терма жамоаси сўнгги ўртоқлик учрашувини 21 март куни Сербияга қарши ўтказган. Ўйин Москвадаги “Динамо” стадионида бўлиб ўтди ва 4:0 ҳисобида россияликларнинг йирик ғалабаси билан якунланди.

Ўхшаш янгиликлар