"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи

  • Mr.NoBoDy 02.05.2024 20:25
  • 120
  • 30

Қозоғистон клуби таркибида бир нафар ҳамюртимиз тўп тепади.

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг U-23 Осиё кубогидаги муваффақиятли иштирокидан сўнг Олмаотанинг “Қайрат” клуби раҳбарлари ушбу мамлакатдан янги футболчиларни харид қилиш ниятида.

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё кубоги финалига қадар этиб бориб, Париж Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди. Марказий Осиё давлатларидан ҳеч бири Олимпиадада қатнашмаган. Шу билан бирга, “Қайрат” скаутлари эътиборини бир қанча ўзбек футболчиларига қаратмоқда. Уларнинг исмлари ошкор этилмаган.

Ҳозирда “Қайрат” сафида ўзбекистонлик ҳимоячи Иброҳимхалил Йўлдошев тўп тепмоқда. Олмаота клуби ёзда унинг термадаги жамоадошлари билан музокара олиб бориши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, шу ҳафта “Қайрат” бош мураббий Кирилл Кекерни истеъфога чиқарган эди. Унинг ўрнига Рафаэл Ўразбахтин вақтинчалик фаолият юритмоқда.

Ўхшаш янгиликлар