Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ

  • Mr.NoBoDy 02.05.2024 21:50
  • 138
  • 30

U-23 Осиё кубогининг ҳал қилувчи учрашуви эртага ўтказилади.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Қатар яшил майдонларида ўтказилаётган U-23 Осиё кубоги финали олдидан машғулот ўтказди. Марказий ҳимоячи Муҳаммадқодир Ҳамралиев кичик жароҳати борлиги сабабли чигалёзди машқларида иштирок этмади, бироқ кейинчалик умумий гуруҳ билан машғулотда қатнашди. Жараённи япониялик журналистлар ҳам кузатиб боришди.

Эртага, 3 май куни мусобақанинг финал учрашуви бўлиб ўтади. Унда Япония ва Ўзбекистон олтин медаллар учун кураш олиб боришади.  

Фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Ўхшаш янгиликлар