Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"

  • Mr.NoBoDy 04.05.2024 10:50
  • 102
  • 30

Про лига 6-тур доирасида “Олимпик MobiUz” ва “Шўртан” жамоалари куч синашишди.

Беллашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Учрашувдан сўнг меҳмонлар мураббийи Анвар Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бугунги учрашувни барчангиз кўрдинглар. Рақиб жамоа ўн киши бўлиб ҳаракатланаётган вақтда тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин. Мезбонларни бир очко билан табриклайман” — дея гап бошлади Анвар Бердиев.

- Ғалабани ушлаб қололмасликда асосий сабаб нима деб ўйлайсиз?

- Бунга сабаб стандарт вазият бўлаётган вазиятда футболчиларнинг концентрацияни йўқотиши ва захирадан майдонга тушган футболчилар стандарт вазиятда тўпни узоқлаштириш ўрнига янгилик ўйлаб топишлари бизни тайёр ғалабадан маҳрум қилди.



Ўхшаш янгиликлар