Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"

  • Mr.NoBoDy 04.05.2024 11:25
  • 123
  • 30

Кеча Про лиганинг 6-туридан ўрин олган "Машъал" - "Хоразм" (4:0) учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиндан кейин меҳмонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов ўз фикрларини билдирди.

"Машъал" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйин бошида ўтказилган иккита тезкор голдан кейин йигитлар ўзларига кела олишмади. Иккинчи таймда стандарт вазиятда футболчилар концентрацияни йўқотиб қўйишди," - деб гап бошлади Аҳмедов. 

- Бугунги мағлубиятда кимни айблайсиз футболчиларми ёки ўзингизними?
- Ғалаба жамоаники, мағлубият мураббийники. Бугунги мағлубиятни таҳлил қиламиз.

- "Хоразм" жамоаси фақат натижа учун курашмоқдами ёки чиройли ўйин кўрсатишга ҳам интиладими?
- Кўпроқ натижа учун. "Машъал"га ўхшаб тезкор тўп билан муомала қилиш учун шундай яхши майдонларда машғулот ўтказиш керак. Бизда бундай моддий-техник база йўқ. Бу баҳона эмас. Шундай аъло даражадаги майдонда машғулот қилсак чиройли футбол ҳақида гапиришимиз мумкин.

- Шарт-шароитлар яратиш бўйича раҳбариятга йўллаган сўровизга қандай жавоб берилган?
- "Хоразм" олдига юқори ўринлар олиш вазифаси қўйилган. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун тушамиз. Ҳоким бу йил "Хоразм" клубига база қуриб берамиз деб ваъда берган.



Ўхшаш янгиликлар