Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди

  • Mr.NoBoDy 04.05.2024 16:50
  • 105
  • 30

"Интер Майами" бош мураббийи Херардо Мартино Анхель Ди Мариянинг жамоага келишига шубҳа билан қараяпти.

Олдинроқ, "Интер Майами" "Бенфика"дан аргентиналик ярим ҳимоячи борасида маълумот сўрагани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

"Тўғрисини айтсам, молиявий ва ҳуқуқий жиҳатдан бундай даражали футболчиларни олиб келишимизга шубҳам бор. Спорт директоридан Ди Мария борасида расмий хабар келгани йўқ.

Лиганинг иқтисодиқ чекловлари, лимитлари бор ва биз бу қоидаларга риоя қиламиз. Аммо ҳозир бу трансфер амалга ошади деб ўйламайман.

Агар МЛС қоидаларни юматмаса, жароҳат ва дисквалификациялар ва таркиб "чуқур" эмаслиги туфайли бу лига Мексиканикидан орқада қолаверади.

МЛС ҳали ҳам таркибни шакллантириш қоидалари туфайли Мексика чемпионати билан рақобатлаша олмайди. Ўзгаришлар бўлади деб ўйлайман.

Бу ерда трансфер ойнаси фақат июль ойида очилади" - дейди Херардо Мартино.

Ўхшаш янгиликлар