Самарқанд мундиал қуръасига мезбонлик қилади

  • Mr.NoBoDy 04.05.2024 17:00
  • 90
  • 30

Биласиз, жорий йилнинг 14 сентябрь – 6 октябрь кунлари Тошкент, Андижон ва Бухоро шаҳарлари футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Мундиалнинг қуръа ташлаш маросими 26-май санасида бўлиб ўтиши белгиланди. Қуръа ташлаш маросими кўхна ва қадимий Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида ташкил этилади.

Унда Жаҳон чемпионати-2024нинг 24 та иштирокчи терма жамоалари ўз гуруҳларини билиб олишади.

Тартиб бўйича 10-футзал бўйича Жаҳон чемпионатига айланадиган мазкур катта спорт тадбири Марказий Осиёда илк бора ўтказилса, Осиё қитъасида эса тўртинчи мундиал сифатида тарихдан ўрин олади.

Ўхшаш янгиликлар