Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди

  • Mr.NoBoDy 04.05.2024 18:50
  • 105
  • 30

"Ипсвич Таун" келаси мавсум Англия Премьер-лигасида ўйнайди.

Киран Маккена бошчилигидаги "Ипсвич" Чемпионшипнинг 46-турида "Хаддерсфилд"ни таслим қилди (2:0) ва 96 очко тўплаб, мавсум якунига кўра жадвалда иккинчи ўринни эгаллади.

"Тракторчилар" рақиби "Лидс" эса сўнгги турда "Саутгемптон"га мағлуб бўлиб (1:2), учинчи ўринда қолди. Олдинроқ "Лестер Сити" АПЛ йўлланмасини қўлга киритган эди.

Чемпионшипнинг биринчи ва иккинчи ўрин эгалари АПЛга йўл олишди. Кейинги тўртта ўрин соҳиблари ("Лидс", "Саутгемптон", "Вест Бромвич" ва "Норвич") плей-офф ўйинларида иштирок этишади.

"Ипсвич Таун" сўнгги бор 2001/02 мавсумда АПЛда иштирок этган эди.


ЧЕМПИОНШИП ЖАДВАЛИ

Ўхшаш янгиликлар