"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда

  • Mr.NoBoDy 04.05.2024 20:25
  • 123
  • 30

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Кайл Уокер Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантларини таҳлил қилмоқда.

33 ёшли футболчи "Ал Аҳли"да ўйнаётган собиқ жамоадоши Риёд Маҳрез билан Саудия Арабистонидаги ҳаёт, шунингдек маҳаллий футбол клублари даражасини билиш мақсадида боғланди. Қайд этилишича, Уокер "Манчестер Сити"га содиқ, аммо у Саудия Арабистони келажакда рафиқаси ва фарзандлари учун яхши жой бўлиши мумкин деб ҳисоблайди.

Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 42та ўйинда майдонга тушиб, 5та ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар