Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?

  • Mr.NoBoDy 04.05.2024 20:25
  • 120
  • 30

"Арсенал" ҳамда "Борнмут" баҳсидан (3:0) кейин мезбонлар устози Микель Артета иштирокида матубот анжумани бўлиб ўтди.

Ўйин ҳақида

"Биз мавсумдаги энг яхши биринчи бўлимни ўтказдик. Осонлик билан 3 ёки 4 та гол уришимиз мумкин эди, бироқ рақиб дарвозасини бир марта ишғол қилдик. "Борнмут" яхши ўйнади, улар услубни ўзгартириб, биз хоҳламайдиган очиқ ўйин таклиф қилишди".

Сака ҳақида

"Унинг барқарорлик даражаси ўтган мавсумдагига ўхшайди. У ўсишга эришди, Сака ўйинида янги қирраларни кўрдим" - деди Артета.

Ўхшаш янгиликлар