Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди

  • Mr.NoBoDy 04.05.2024 22:50
  • 90
  • 30

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти "Кадис" (3:0)га қарши Ла Лига 34-тур доирасидаги ўйиндан сўнг 19 ёшли ярим ҳимоячи Арда Гюлернинг ўйини ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, турк "қаймоқранглилар"нинг асосий таркибида майдонга чиқди ва 66-дақиқада алмаштирилди.

"Нега Гюлерга тўлиқ 90 дақиқа ўйнашга бермадим? Арда ўйнаши керак бўлган ролни ўйнади, сабаби у жуда ҳам ёш. У ўз сифатларини кўрсатишни бошлаяпти... ва бугун уни ўйиндан олдим, сабаби менга янги оёқлар ва ўйиндаги ғалаба керак эди. "Реал" билан шартнома имзолаётганимда улар менга ёшларга дақиқалар беришни эмас, ўйинларни ютишимни сўрашган. У тўғри йўлда эканлигини кўряпман ва бу позитив ҳолат. Ўтиш давом этмоқда, сабаби у ривожланмоқда, қария ўйинчилар эса ҳалигача фантастик даражада", — дейди Анчелотти.

"Реал" Ла Лиганинг жорий мавсумида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 34та ўйинда 87 очко жамғарди.

Ўхшаш янгиликлар