Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"

  • Mr.NoBoDy 04.05.2024 23:25
  • 96
  • 30

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Андижон" - "Сўғдиёна" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Ўйинни кўрдинглар, якун мағлубият билан тугади. Балки баҳонадек туюлар, лекин бизда қанотлар бўйича муаммолар бор эди. Йўқотишлар бор, йўқ эмас. Жароҳатлар бор, яна дискваликациялар. Шу каби факторлар сабаб бугун ўз ўйинимизни тўлиқ кўрсатиб бера олмадик.

- Ўзгаришлар ҳақида изох берсангиз...

- Ўзгаришлар жараёндан келиб чиқиб амалга ошди. Масалан Згурскийни мажбурий ўзгариш сабаб алмаштирдик. Ўйин давомидаги марказдаги устунликни қўлга ола билмадик. Яна бизга чап оёқда зарба бера оладиган футболчи етишмади.



Ўхшаш янгиликлар