"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!

  • Mr.NoBoDy 04.05.2024 23:50
  • 69
  • 30

Мадриднинг "Реал" жамоаси Испания Ла Лигасининг 2023/24 йилги мавсумида расман ғолибликни қўлга киритди.

"Барселона" 34-тур доирасидаги "Жирона"га қарши меҳмондаги ўйинда мағлуб бўлди. Каталония жамоасининг бугунги ўйинда очко йўқотиши "қироллик клуби"га чемпионликни тақдим этарди.

Бу "Реал" учун Испания чемпионатидаги 36-ғолиблик бўлди. Жамоа бунга қадар 1932, 1933, 1954, 1955, 1957, 1958, 1961, 1962, 1963, 1964, 1965, 1967, 1968, 1969, 1972, 1975, 1976, 1978, 1979, 1980, 1986, 1987, 1988, 1989, 1990, 1995, 1997, 2001, 2003, 2007, 2008, 2012, 2017, 2020 ва 2022-йилларда ғолиб бўлган.

Чемпионлик сони бўйича "Реал"дан кейинги "Барселона" (27) ва "Атлетико" (11) бормоқда.


→ ЛА ЛИГА ТУРНИР ЖАДВАЛИ



Ўхшаш янгиликлар