"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади

  • Mr.NoBoDy 05.05.2024 00:25
  • 123
  • 30

"Навбаҳор" собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис BodoAbata YouTube каналига берган интервьюсида Ўзбекистон футболи Қозоғистондан нима сабаб ўтиб кетганини гапириб берди.

— Ўзбекистон футболи Қозоғистон билан таққослаганда ривожланиш бўйича анча олдинлаб кетганми?

— Албатта, жуда олдинлаб кетган. Ўзбек футболи олдинда, қозоқ ва тожиклар ҳам жуда кучли... Аммо, Ўзбекистондаги мен бўлган инфраструктура собиқ иттифоқ ҳудудидаги давлатлар орасида топ. Биринчи ўринда. Улар Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан узоқлаб кетишган. Сабаби у ерда қизиқадиган, футболни севувчи ва буни ривожлантиришни тушунувчи инсонлар келган. Барчаси келажакда бошқа авлодлар учун қолади. Ўзбекистон бу борада катта фарқ билан жуда яхши олдинлаб кетган, — дейди Канчельскис.


Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси 2018-2019 ва 2019-2020 йилларда "Навбаҳор" бош мураббийи бўлиб ишлаган. Мутахассис ҳозирда Қирғизистоннинг "Мурас Юнайтед" клубида ишламоқда.

Ўхшаш янгиликлар