Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди

  • Mr.NoBoDy 05.05.2024 01:00
  • 117
  • 30

Криштиану Роналду "Ал Веҳда" билан ўйинда хет-трик қайд этди.

"Ал Насср" форварди Саудия Арабистони чемпионатининг 30-тури доирасидаги ўйиннинг 5, 12 ва 52-дақиқаларида тўп киритди.

39 ёшли форвард лигадаги сўнгги бешта ўйинда учта хет-трик қайд этди. У шунингдек 30 мартда "Ал Таи" ва 2 апрель куни "Абхе" дарвозаларига учтадан гол урди.

Ўхшаш янгиликлар