Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди

  • Mr.NoBoDy 05.05.2024 08:50
  • 120
  • 30

«Ал Насср» сардори Криштиану Роналду «Ал Вeҳда»га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ўзимни ажойиб ҳис қилмоқдаман. Жамоамга ва мухлисларга раҳмат айтаман», -деб фикр қолдирган Криштиану Роналду ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионатининг 30-туридан сўнг голлар сонини 32 тага етказиб олди. У тўпурарлар пойгасида якка пешқадам ҳисобланади. Унинг энг яқин таъқибчиси Александар Митровичнинг ҳисобида 23 та гол бор.

Ўхшаш янгиликлар