«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди

  • Mr.NoBoDy 05.05.2024 09:25
  • 129
  • 30

«Барселона» аёллар жамоаси Испания чемпионатининг навбатдаги турида «Гранада»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа, Каталония жамоаси мусобақа якунига 4 та тур қолганида чемпионликни қўлга киритди.

26 та тур якунидан сўнг «Барселона» 76 та очко тўплашга эришган. Унинг энг яқин таъқибчиси «Реал Мадрид» эса улардан 15 очко ортда қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча «Барселона»нинг эркаклар жамоаси «Жирона»га мағлуб бўлиб, «Реал Мадрид»ни Испания чемпиони қилганди.

Ўхшаш янгиликлар