Лондон жамоаси швециялик ҳужумчини ёздаги асосий трансфер мақсади сифатида кўрмоқда. Ҳужумчини шахсан Артетанинг ўзи жамоада кўришни истамоқда. Артета айнан Исакни ҳужумдаги муаммоларни ҳал қилишга қодир футболчи сифатида кўрмоқда.
«Арсенал» «Ньюкасл»га ҳужумчи учун 100 миллион фунтдан кўпроқ тўлашга тайёр эканлигини маълум қилган.