МЛС Мессини эътироф этди

  • Mr.NoBoDy 05.05.2024 13:00
  • 99
  • 30

МЛС матбуот хизмати "Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Мессининг "Нью-Йорк Ред Буллз"га қарши навбатдаги мавсумдаги ўйинидан ҳайратда эканлигини билдирди. Учрашув 6:2 ҳисобида мезбонларнинг йирик ғалабаси билан якунланди. 36 ёшли аргентиналик футболчи бу ўйинда битта гол ва бешта голли узатмани амалга оширди.

“Месси инсон эмас. Бу тарихдаги энг буюк футболчи”, - дейилади лига хабарида.

Лионель МЛСнинг жорий мавсумида саккизта ўйин ўтказди. Аргентиналик форвард ўнта гол ва тўққизта голга ассистентлик қилди. Мессининг "Интер Майами" билан шартномаси 2025 йил охиригача амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар