Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди

  • Mr.NoBoDy 05.05.2024 14:50
  • 105
  • 30

"Персеполис" ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов Эрон чемпионатида индивидуал мукофотга эга чиқди.

Ўйинчи 7 апрель куни Эрон Про лигаси 22-тур доирасидаги "Гол Гохар"га қарши ўйиннинг 27-дақиқасида супер гол уриб меҳмонларга уч очкони тақдим этганди.

Айнан ушбу гол Football360 талқинига кўра, Эрон чемпионатининг ўтган ойда урилган энг чиройли голи деб топилди.


ГОЛНИ КЎРИШ

Ўхшаш янгиликлар