"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш

  • Mr.NoBoDy 05.05.2024 15:25
  • 84
  • 30

"Бавария" ҳимоячиси Рафаэл Геррейру Бундеслига 32-тур доирасидаги "Штутгарт" (1:3)га қарши ўйинда олган жиддий жароҳати сабаб жамоасининг яқин ўйинларини ўтказиб юборади.

Бу ҳақда Мюнхен клуби расмий сайти маълум қилди.

Португалиялик ҳимоячининг тиббий кўрикдан сўнг жамоасининг яқин ўйинлари, жумладан "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб баҳсини ўтказиб юбориши маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги жавоб баҳси 8 май куни Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтади. Илк ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланган.

Ўхшаш янгиликлар