Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди

  • Mr.NoBoDy 05.05.2024 17:00
  • 123
  • 30

Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етадиган 28 ёшли ҳимоячи Ферлан Мендига янги шартнома бўйича таклиф тайёрламоқда.

Франциялик футболчи ўз ўйинлари билан клубдаги барчага янги меҳнат шартномасига арзишини кўрсатди. Бундан ташқари, "қаймоқранглилар" бош мураббийи Карло Анчелоттининг шахсан ўзи ундан қолишни сўради. Шунингдек, Мендининг кийим алмаштириш хонасида ҳам обрўси бор.

Аммо, "Реал" айни дамда Менди учун аниқ таклиф берганича йўқ.

Эслатиб ўтамиз, ҳимоячи Мадрид клубига 2019 йилнинг ёзида "Лион"дан ўтганди. У барча мусобақаларда 166та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 10та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар