Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди

  • Mr.NoBoDy 05.05.2024 18:50
  • 111
  • 30

ПСВ Нидерландия чемпионига айланди.

Бугун Петер Бос жамоаси "Спарта"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди ва 32 тур якунларига кўра 87 очко жамғарди.

ПСВ 2017/18 йилги мавсумдан бери илк бор чемпионатда ғолиб чиқди. Бу вақт давомида "Аякс" уч бор, "Фейеноорд" эса бир бор совринга эга чиқди.

Бу ПСВ тарихидаги 25-чемпионлик титули. Ундан фақат "Аякс" (36) кўпроқ титулга эга.

Ўхшаш янгиликлар