Суперлига-2024. "Навбаҳор" — "Локомотив" 1:0 (матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 05.05.2024 18:50
  • 120
  • 30

Суперлига 6-тур доирасидаги "Навбаҳор" — "Локомотив" ўйини бошланди.

"Навбаҳор" - "Локомотив" 1:0
5 май 2024 йил. Наманган, "Марказий" стадиони. 18:00
Ҳакамлар:
Азиз Асимов, Никита Афиногенов, Дилшод Жуманиёзов, Никита Мустафин
ВАР: Рустам Лутфуллин
АВАР: Акмал Раҳимов
Назоратчи: Жаҳонгир Саидов
Комиссар: Диёр Хотамқулов. 

Гол: 1:0 — 29, Жамшид Болтабоев (Аброр Исмоилов).

"Навбаҳор": 1. Ўткир Юсупов, 7. Азимжон Аҳмедов (с), 9. Одилжон Ҳамробеков, 10. Жамшид Искандеров, 11. Асадбек Собиржонов, 13. Филип Иванович, 14. Жамшид Болтабоев, 22. Тома Табатадзе, 23. Йован Жокич, 34. Фарруҳ Сайфиев, 77. Аброрбек Исмоилов.

Захира: 12. Александр Лобанов, 6. Иброҳим Йўлдошев, 8. Сияваш Ҳақназари, 17. Русланбек Жиянов, 19. Шерзодбек Абдулбориев, 21. Гиорги Никабадзе, 24. Достонбек Абдулҳаев, 27. Озодбек Ўктамов, 71. Наврўзбек Иминжонов.

"Локомотив": 1. Абдумавлон Абдужалилов, 2. Абдулазизхон Абдурашидов, 4. Иван Рогач, 6. Шерзод Комилов, 7. Сардор Абдунабиев, 8. Дамян Крайишник, 11. Иззатилла Абдуллаев, 14. Дилшоджон Комилов, 17. Санжар Турсунов (с), 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 26. Абдуллоҳ Йўлдошев.

Захира: 16. Данил Бакланов, 32. Суҳробжон Султанов, 10. Иван Булатович, 23. Жаҳонгир Ҳошимбоев, 27. Собит Синдаров, 28. Қувончбек Абраев, 55. Анзур Исмоилов, 77. Лазизбек Мирзаев.

Огоҳлантириш: Шерзод Комилов (45+2).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Тайм якунланди.

45+2. Собиржоновга нисбатан қўполлик ишлатилди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Вазиятга норозилигини билдирган Шерзод Комилов эса огоҳлантирилди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. ГОЛ! Табатадзе "Локомотив" дарвозасини ишғол қилди, бироқ ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат қайд этди.

43. Одил Ҳамробековга нисбатан қўполлик ишлатилди. "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси оёғида бироз оғриқ сезмоқда.

41. Комиловнинг чап қанотдан узатган тўпи жудадан жуда ноаниқ кўриниш олди.

39. Сайфиев "Локомотив" мураббийи билан гап талашиб қолди. Мураббий иккаласига ҳам чўнтагидаги предметни ишга солишини маълум қилиб, уларни тинчлантирди. 

37. Сайфиевнинг чап қанотдан узатмаси зарбага айланиб кетди, Абдужалилов ўз ўрнида.

31. Турсунов узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди, аммо унинг ўйлаган режаси амалга ошмади.

30. Исмоилов бир дақиқа ичида жамоасига ҳисобига яна битта гол ёздириб қўйишига бир баҳя қолди, бироқ у ўйиндан ташқари ҳолатда қолган экан. 

29. ГОЛ! Исмоиловнинг пасидан сўнг Болтабоев олис масофадан рақиб дарвозасининг пастки бурчагини аниқ нишонга олди!

25. Абдужалилов бу сафар Сайфиевнинг узатмасини бартараф этди. Мезбонларнинг қанотдан жарима майдонига ошириш услуби наф бермапти. Эҳтимол, Бабаян "б" режасини ишга солиши керакдир, бўлса агар. Шу билан бирга, меҳмонларда ҳам ҳужум қилиш хоҳиши йўқдек. 

24. Собиржоновнинг чап қанотдан узатган тўпини Абдужалилов эгаллаб олди.

21. Учрашувнинг дастлабки чорагида ўйин темпи юқори эмас. Мезбонлар ҳужумларида сўнгги узатмаларда ноаниқликлар кўзга ташланмоқда. Меҳмонлар эса ҳужумга ўтишга шошилмаяпти. Улар қарши ҳужумда омадини синаб кўрмоқчидек ёки рақибларининг чарчашини кутишмоқда.

16. Искандеровнинг бурчакдан узатган тўпини Аҳмедов боши билан шеригига оширди, аммо меҳмонлар бу пасни пайқаб қолишди.

Турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг.

14. "Навбаҳор" дарвозабони чап қанот орқали жамоадошини олға бошлади, аммо унинг кросс узатмасига аниқлик етишмади. Кейинги ҳужумда эса Собиржоновнинг чап қанотдан узатга тўпига ҳам аниқлик етишмади. Мезбонларда бу борада камчиликлар кўзга ташланмоқда.

Суперлигадаги танаффус чоғида икки жамоа ҳам Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи доирасидаги ўйинларини ўтказишди. "Навбаҳор" "ўлим гуруҳи"да пешқадам сифатида кейинги босқичга йўл олган бўлса, "Локомотив" ўз гуруҳида қолиб кетди.

10. Мезбонлар чап қанотдан марказ томон Табатадзени олдинга бошлади, грузин ҳужумчиси эса тўпни тўхтата олмади.

Ўзаро ўйинларда тошкентликлар устунликка эга.

3. Мезбонларда хавфли ҳужум юзага келди. Болтабоевнинг ўнг қанотдан Табатадзе томон узатган тўпини "Локомотив" ҳимоячилари қийинчилик билан қайтарди.

1. Дастлабки дақиқадаёқ тўқнашув юзага келди. Табатадзе Комиловга шикаст етказди.

1. Учрашув бошланишди. "Навбаҳор" футболчилари кўк, "Локомотив" ўйинчилари қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.

Ўхшаш янгиликлар