"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?

  • Mr.NoBoDy 05.05.2024 20:25
  • 105
  • 30

"Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн жамоа билан шартномани узайтириши мумкин.

Клуб футболчига "Атлетико"да қанча хоҳласа ўшанча қолишини айтди ва у клуб афсонаси ҳисобланишини эслатди.

33 ёшли французга оширилган маош билан янги шартнома таклиф этилади. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган.

Гризманн жорий мавсум "Атлетико" сафида барча мусобақаларда 44та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол ва 8та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар