Яна бир машҳур мураббий «Бавария»нинг таклифини қабул қилмади

  • Mr.NoBoDy 06.05.2024 08:50
  • 138
  • 30

Германия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Йоахим Лёв «Бавария»нинг таклифини қабул қилмади.

Бу ҳақида немис жамоасининг спорт директори Макс Эберль маълум қилди.

«У биз билан ишлаш нияти йўқлигини очиқчасига маълум қилди. Шундан сўнг уни бош мураббий постига тайинлаш борасида музокаралар олиб бормадик. Жамоамизга мос тушадиган мураббий излашда давом этамиз», — деди директор.

Маълумот учун, Йоахим Лёв 2006-2021 йиллар оралиғида Германия терма жамоасини бошқарган. Унинг қўл остида немислар 2014 йилда Жаҳон чемпионлигини қўлга киритишган.

Ўхшаш янгиликлар