Килиан Мбаппе: «Биз финалга чиқамиз»

  • Mr.NoBoDy 06.05.2024 10:25
  • 105
  • 30

Килиан Мбаппе ПСЖ «Боруссия»ни мағлуб этиб, EЧЛ финалига чиқишига ишонмоқда.

«Иккинчи учрашув яхши ўтадими? Менимча, ҳа. Мен бу баҳсда яхши тайёргарлик кўрмоқдаман.

Босим? Бу оддий ҳолат. Ғолиб финалга йўл олади, бу эса катта ютуқ. Биз босимдан ўтиб, рақибни мағлуб этамиз ва финалга йўл оламиз», — деди Мбаппе.

Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги биринчи учрашувда «Боруссия» ғалаба қозонганди. Жавоб учрашуви эса Тошкент вақти билан 7 май куни 23:59да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар