АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда

  • Mr.NoBoDy 06.05.2024 19:50
  • 135
  • 30

Дензел Дюмфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтмоқчи.

"La Gazzetta dello Sport" нашрининг хабар беришича, АПЛнинг бир қанча клублари "Интер" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда. Футболчининг ўзи эса мусобақа жадвалининг ўрталаридаги жамоага ўтишни истамаяпти ва "Манчестер Юнайтед" билан шартнома имзолашга умид қилмоқда.

Агар манкунианлар бошқарувида Дюмфриснинг ҳамюрти Эрик тен Ҳаг қолса, бу трансфер эҳтимоли юқори бўлади.

Дензел жорий мавсум А Серияда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та тўп киритди ҳамда 4 та голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар