«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи

  • Mr.NoBoDy 07.05.2024 11:25
  • 144
  • 30

«Шахтёр» ярим ҳимоячиси Георгий Судаков ёзда жамоани тарк этиши мумкин.

Daily Mail нашри маълум қилишича, «Челси» футболчининг трансфери бўйича украиналиклар билан музокараларни бошлаб юборган.

Судаковнинг шартномасида товон пули 125 миллион фунт этиб белгиланган бўлсада, «Шахтёр» ярим ҳимоячисини 65 миллионга сотишга тайёр.

21 ёшли футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 33 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 10 та гол ва 6 та голли узатма бор. Унинг «Шахтёр» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар