Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург" 2:0 (матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 07.05.2024 18:25
  • 99
  • 30

Суперлига 6-тури доирасидаги "Пахтакор" – "Металлург" учрашуви давом этмоқда.

Суперлига

6-тур

"Пахтакор" – "Металлург" 2:0 (LIVE)

7 май. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 19:00

Голлар: Беҳруз Асқаров 8', Кими Мерк (Умар Адҳамзода) 15'

Ҳакамлар: Абдурашид Худойберганов, Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов, Санжар Назаров

VAR: Раҳимбек Каримов

AVAR: Давронбек Акмалов

Назоратчи: Тимур Галеев

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 2.Беҳруз Асқаров, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8.Диёр Холматов, 15.Диёр Ортиқбоев, 17.Достонбек Ҳамдамов (с), 22.Умар Адҳамзода, 40.Кими Мерк, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77.Дилшод Саитов.

Захира: 35.Павел Павлюченко, 10.Драган Черан, 11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 18.Саидумархон Саиднуруллаев, 20.Дилшод Абдуллаев, 24.Кирилл Тодоров, 31.Муҳаммадали Усмонов, 79.Абдушукур Махаматов, 99.Аббос Эргашбоев.

"Металлург": 35.Раҳим Давронов, 4.Керим Палич, 7.Сардор Абдураимов, 11.Далер Шарипов, 14.Аброр Тошқўзиев, 15.Аббос Отахонов, 22.Шаҳзод Ғофурбеков, 24.Даврон Эргашев, 31.Марко Миличкович, 33.Иван Йосович, 97.Бобан Жоржевич.

Захира: 87.Акмал Ортиқов, 5.Ризо Яздандўст, 6.Худойшукур Сатторов, 8.Искандар Шайкулов, 10.Шаҳзод Убайдуллаев, 19.Эргаш Исмоилов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 21.Ҳазрат Турсунқулов, 88.Сирожиддин Қўзиев.

Огоҳлантириш: Шаҳзод Ғофурбеков (3).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ






20. Марко Миличковичнинг бош билан берган зарбаси анча ноаниқ кетди. 

18. "Металлург" ҳам қандайдир қаршилик кўрсатишга уринмоқда, лекин жамоа "Пахтакор" фонида анча ожиз кўринмоқда. 

15. ГОЛ! Адҳамзода ўзига хос рейд уюштириб, Кими Меркни пас билан таъминлади. Қирғизистонлик футболчи эса чап оёқда дарвозани ишғол қилди – 2:0!

12. Достон Ҳамдамов дастлабки дақиқаларданоқ анча фаол ва ҳақиқий сардорлардек ҳаракат қилмоқда.  

8. ГОЛ! Ҳамдамов бурчак зарбасидан тўпни ўйинга киритди. Ҳимоячи Эргашев тўпни бош билан қайтаргач, у Беҳруз Асқаровга келиб тушди, "шерлар" футболчиси эса тўпни тўғри дарвоза тўрига жойлаб қўйди – чиройли гол! 

7. Зарбааа! Достон Ҳамдамовнинг яқин масофадан зарба бергач, Раҳим Давронов тўпни қайтарди, бурчак зарбаси.  

7. Қанотдан ошириб берилган тўпни Иван Йосович майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

4. Диёр Холматовнинг жарима зарбасидан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш касб этди. 

3. Ғофурбеков чап қанот орқали жарима майдончаси ичига ёриб кираётган Адҳамзодани йиқитди ва сариқ карточка олди.  

1. Ўйин бошланди!

- Учрашув 18:00 да бошланади. 

Ўхшаш янгиликлар