"Учрашув осон ўтмаганини кўрдингиз. Мураббийлар қўлда валидол ушлаб кўрадиган ўйин бўлди. Кетма-кет иккита гол киритдик ва гол ҳам ўтказиб юбордик. "Металлург" бутун ўйин давомида ҳисобда таъқиб қилиб келди.
Учрашувда жами 7 та гол киритилди, яна бекор қилинган икки гол ҳам бор. Индивидуал хатоликлар кўзга ташланаяпти. Муҳими ғалабани қўлга киритдик. Оғир ўтган ўйин бизга чемпионат учрашувларига қайта тикланиб олишимизга хизмат қилди", — деди "Пахтакор" устози.