БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди

  • Mr.NoBoDy 07.05.2024 23:50
  • 129
  • 30

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди.

Хабарларга кўра, резолюция лойиҳаси БМТга аъзо 70 дан ортиқ давлат томонидан қўллаб-қувватланган.

Резолюцияда футболнинг глобал миқёсдаги таъсири ва унинг ҳаётнинг турли соҳаларига, жумладан, савдо, тинчлик ва дипломатияга таъсири ҳамда спортнинг ҳамкорлик майдони сифатидаги кучи акс эттирилган.

Ҳужжат, шунингдек, БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари учун футбол ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Ўхшаш янгиликлар